ИШТИХОН ҲАРБИЙЛАРИ: БУГУН ҚАЙ МАНЗИЛДА?

Ватанни ҳар қанча севсак, унга хизмат қилсак арзийди. Чунки миттигина фарзанд шу юрт бағрида камолга етади, ўқийди, изланади ва ҳаётдан ўз  ўрнини топади. Она Ватан уни ардоқлайди.

Ҳаракат қилган  кишига барча имкониятлар эшиги очиқ. Минг бора шукрки, юртимиз тинч-осойишта, осмонимиз мусаффо. Бахтли ҳаётимизнинг  ҳушёр    посбонлари -ҳарбий ўғлонларимиз борки, сарҳадларимиз дахлсиз.

Яна ҳарбийларнинг дўстлари кўп бўлади, дейишади. Мамлакатимизнинг қайси ҳудудига боришмасин тезда  атрофини дўстлар, таниш-билишлар қуршаб олади. Чунки улар юрт кезади, қаерга хизматга йўллашмасин ҳамиша  тайёр туришади.

Фарҳод Жабборов 1981 йил 24 ноябрда   Иштихон туманида туғилган,             25- умумтаълим  мактабида таҳсил олган. 2003 йил Чирчиқдаги  Олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртини тугатди.

Илк фаолиятини 2003 йил 21 июлдан ЧОТҚМБЮ гуруҳ командирлигидан бошлади. Шу-шу Ватан ҳимоячиси. Мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларида хизматда бўлди. Зарафшон, Қарши, Термиз... қисқаси ҳарбийлар юрт фарзанди. Шу   тариқа йиллар бирин-кетин ўтиб борди. 

Турмуш ўртоғи Ҳулкар Бобоева ва икки нафар фарзанди  Фарҳод Жабборовга доим елкадош. 2014 йил октябрь ойидан Ф.Жабборов     Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани мудофаа ишлари бўлими чақируви бўлинмаси бошлиғи, 2018 йил 18 январдан ҳозирга қадар   Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани мудофаа ишлари бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келмоқда.

-Турмуш ўртоғимнинг хизмат вазифаси сабабли юртимизнинг турли вилоятларида бўлдик. Оила аъзоларимиз билан бу ҳаётга  ўргандик. Яқинларни соғинган вақтларимиз кўп бўлади, аммо турмуш ўртоғимга билдирилган ишонч бизга ҳам  дахлдордир. Қолаверса Ватанимиз учун хизмат қилиш олий шараф эканлигини англаган ҳолда   иродали бўлишга интиламиз-дейди аскарнинг турмуш ўртоғи биз билан суҳбатда.

Ҳа, бундай шарафли вазифада хизмат қилиш нафақат яқинларни, балки ўсиб келаётган ҳар бир ўзбек ўғлонининг юрагини фахрга тўлдиради. 

Биз улар билан фахрланамиз! Тинчлигимиз посбонларининг  босиб ўтаётган ҳаёт йўллари,  юртга бўлган   садоқати ва матонати  ёш авлодга намуна қилиб кўрсатишга арзигуликдир.



Матлуба РАББИМОВА.