Иштихон тумани МТТларида ходимлар маоши асоссиз равишда берилмаганлиги аниқланди

   Иштихон туман адлия бўлими томонидан туман Мактабгача таълим тизимидаги ташкилотларда хуқуқни қўллаш амалиёти, хусусан меҳнат конунчилигига риоя қилиниши юзасидан мониторинг  ўтказилди.

         Ўтказилган мониторинг жараёнида мактабгача таълим бўлими тизимидаги ташкилотларда  хуқуқни қўллашда  хусусан меҳнат тўғрисидаги қонун хужжатлари ижросини таъминлашда қонун хужжатлари талабларига риоя этилмаётганлиги, қонун бузилиши холатларига йўл қуйилаётганлиги аниқланди. 

         

             10-Мактабгача таълим ташкилоти мудираси Л.Болишованинг 2019 йил 27 июндаги буйруғи билан ташкилот ходимлари С.Носирова, О.Имамова, Р.Журақулова, И.Ғаниева  ва бошқалар дастлаб 2018-2019 йиллар учун асосий меҳнат таътили, таътил тугагандан сўнг эса ходимлар ўз хисобларидан иш хақи тўланмайдиган меҳнат таътилларига чиқарилган бўлсада, ходимлардан ўз хисобидан иш ҳақи тўланмайдиган  меҳнат таътилига  чиқиш  ҳақидаги аризалар олинмаган, аризалар бўлмагани холда буйруқлар чиқарилган.

         Мазкур   мониторинг  жараёнида  туман   Мактабгача таълим булимига такдимнома киритишлик  йули билан   10-Мактабгача таълим ташкилотида ишловчи 36 нафар ходимларнинг  2019 йил декабрь ойидан  2020 йил май ойига қадар бўлган 56. млн. сўмлик иш хақлари ўндириб берилиши   таъминланди.

         Маълумки,  Ўзбекистон Республикаси Мехнат Кодекси 159-моддасида   ходимнинг айбисиз  бекор туриб қолинган  даврда   ходимнинг   ўртача  иш хақи сақланиши ва тўлаб берилиши белгиланган.

           Бироқ,  туман   Мактабгача таълим ташкилоти томонидан 10 МТТда ишловчи 32 нафар ходимларнинг  2019  йил   август ойидан  2019  йил декабрь ойига қадар бўлган   даврда   ташкилот  таъмирга тушганлиги,  фаолият юритмаганлиги важи билан  ходимларнинг 80.524.000 сўмлик иш хаклари  тўлаб  берилмаган.

          Мазкур холат бўйича  туман адлия бўлими томонидан  ФИБ   Иштихон туманлараро  судига  ташкилот ходимларнинг манфаатини кўзлаб уларга  туриб қолган даврдаги  иш хақларини   ўндириш  тўғрисида   32 та   80.524.000 сўмга аризалар киритилди ва жорий йил август ойида суд буйруқлари чиқартирилиши таъминланди. 

        Мониторинг натижасида аниқланган қонун бузилиши холатлари юзасидан 2 нафар  мансабдор шахсларнинг маъмурий жарима  жазоларига, 1 нафар шахснинг интизомий жазога   тортилиши таъминланди, 26 нафар  мансабдор шахслар  қонун хужжатлари талаблари бузилмаслиги ҳақида  расмий огохлантирилди, туман Мактабгача таълим бўлимига 1 та тақдимнома киритилди  ва   судга 32 та 80.524.000 сумлик   аризалар  киритилди ва  аризаларнинг   қаноатлантирилишига эришилди.    

         


Илҳом Еткиров,


Иштихон туман Адлия бўлими

катта маслахатчиси.