АДАБИЁТ ДАРСИГА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

   Бугунги кунда ҳар-бир фанда, соҳада янгиликлар бўлаётгани каби адабиёт фанини ўқитишда ҳам янгича усул, янгича наъмуналар шаклланмоқда.  Биз эндиликда ўқувчиларни бадиий асарни ўқиб келганлиги ва ёдда қолганлини ўқитувчига сўзлаб берганига қараб баҳо қўя олмаймиз.

   Ўқувчилар турли электрон манбалар орқали зарурий ахборотни топиши ва ажратиб олишига оид топшириқларни шакллантириши лозим.   Бундан ташқари,  матндан ташқари билимларига асосланган топшириқлар яратиши, бадиий асарни тушуниш ва баҳолаш даражасини шакллантирувчи савол ва топшириқ тузиш туза олиши керак. 

      Албатта, булар ўқувчиларда бир мунча қийинчилик туғдириши ёки  зерикиб қолишлари мумкин. Бу ўринда биз қуйидаги усулдан фойдаланамиз:

Фикрлашнинг юқори даражаси:яратиш, баҳолаш, таҳлил қилиш;     

Фикрлашнинг қуйи даражаси: қўллаш, тушунтириш ,билиш.

         Бу усулни моҳиятини биз қуйида Ойбекнинг “Навоий” романи мисолида кўрсатиб берамиз.

Айни пайтда ўқувчилар тарихий асарларни ўқишга, тушунишга, асар воқеаларини англашда қийинчиликларга дуч келаётганлигига, баъзан эса асарни ўқиш давомида бироз зерикиб қолаётганига кўп бор гувоҳ бўлганмиз.

Бундай холларда биз “Блум таксономияси”дан фойдалансак, дарс давомида кутилган натижамизга эришишимиз мумкин бўлади. Бунинг учун биз ҳар бир даража учун саволлар ва топшириқлар тузиб чиқишимиз керак. 

Масалан:

“Билиш” даражасидаги саволлар.

- Асар қайси воқеадан бошланади?

- Хуросон тахти учун курашга Мирзо Ёдгорни ким ундайди?

- Навоий М. Ёдгорни қандай таслим этди?

“Тушуниш” 

- “ жанг вақтида мунажжим башоратига эмас, балки ақлга таяниб белгилаш кераклиги тўғрисидаги Навоий фикрига муносабат билдиринг.

- Ҳусайн Бойқарога қилинган ҳиёнатни қандай изоҳлайсиз?

“Қўллаш”

- Кундалик ҳаётимизда башоратларга ишониб иш қилувчиларни учратганмисиз?

- Синфингизда, мактабда ёки маҳаллангизда асарда учрагани каби ҳиёнаткор, нонкўрларни биласизми?

“Таҳлил”

- Асарда Ҳусайн Бойқаронинг сифатларини сананг, у қандай образ?

- Навоийнинг сифатларини сананг. Навоий қандай образ сифатида гавдаланади?

- Асарда “Навоий қиличини қинидан суғурди (қиличнинг биринчи ва сўнги марта суғурилиши эди!), дадиллик билан одим олиб кетди.” Тасвири сизга қандай таъсир этди, ўз муносабатингизни билдиринг.

- Асарда Шайх Баҳлул ким эди?, у қандай образ сифатида гавдаланган?

- Асар қахрамонларининг кучли ва ожиз томонларини айтиб ўтинг.

“Баҳолаш”

- Асарда сизга таъсир этган нарса нима?

- Асардан қандай хулоса чиқардингиз?

- Асар сизга қандай маънавий озуқа берди?

- Мана шунга ўхшаш асар воқеалари яна қайси асарларда учрайди?

- Иккаласини қиёсланг.

“Яратиш”

- Асар бўйича ўз фикрларингиз асосида баён ёки иншо ёзинг, режа тузинг каби саволлар билан мурожаат қилинса 9-синф адабиёт дарси режасига ажратилган 4 соат давомида ўқувчиларнинг асарга қизиқишлари, иштиёқлари ортади ва асарни чуқурроқ ўрганишга киришади. 

- Биз ўқитувчилар эса кутаётган натижамиздан ҳам ортиғига эришамиз. 

Мазкур усулдан нафақат насрий асарларни таҳлил қилишда, балки шеърий асарларни таҳлил қилишда ҳам кенг фойдалансак дарс давомида самарали натижаларга эришамиз.        


Гулжаҳон Сирожиддинова,

        15- умумтаълим мактаби она тили 
        ва адабиёт фани ўқитувчиси.