СУД-ҲУҚУҚ СОҲАСИДА БЕШТА ҚОНУН СЕНАТОРЛАР ТОМОНИДАН МАЪҚУЛЛАНДИ

Суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотлари замирида бўлган инсон ҳуқуқларини тўла-тўкис таъминланиши йўлида суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги, Жиноят-процессуал, Иқтисодий процессуал ҳамда Фуқаролик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида қонун муҳокама қилинди. 2020 йил 19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида суд-ҳуқуқ соҳасида бешта қонун муҳокама қилиниб, сенаторлар томонидан маъқулланди.

“Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларга доир суд қарорларини қайта кўришнинг процессуал тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабатибилан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Суд қарорларини қайта кўриш  институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари шулар жумласидандир.

Мазкур қонунлар суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини қайта кўриб чиқиш тартибини илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш, фуқаролар учун одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида апелляция ва кассация инстанцияларини ислоҳ қилишни назарда тутади.

Давлатимиз раҳбарининг “бир суд – бир инстанция” тамойилинин гилгари сурилиши суд қарорларини қайта кўриш тизимида йиллар давомида тўпланиб келинган муаммоларнинг ҳал қилинишиг аайни муддао бўлиб, ушбу тизимни тубдан кўриб чиқишга асос солди. Унга кўра, халқаро стандартларга мос равишда уч босқичли суд тизими яратилади. Яъни биринчи инстанция – туман (шаҳар) судлари, айрим тоифадаги мураккаб ишлар бўйича – вилоят судлари, апелляция инстанция – вилоят даражасидаги судлар, кассация инстанцияси – Олий суд. Шунингдек, халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг эътирозиг асабаб бўлаётган назорат инстанцияси тўлиқ бекор қилинади.

Ўз ўрнида, сарсонгарчиликни бартараф этиш ва фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ўзгартишларга асосан вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилмоқда.

Маъмурий  ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилмоқда.

Маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судлари ташкил этилмоқда. Шу муносабатбилан туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилмоқда. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолинмоқда.

Ўрта бўғиндаги судлар асосан апелляция инстанцияси суди сифатида ихтисослашгач, уларнинг масъулияти кучайтирилиб, барча диққат-эътибори суд қарорларининг сифатига қаратилади ҳамда биринчи инстанция судлари томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар ўз вақтида бартараф қилинади. Бунда фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини ўз вақтида тиклаш ва одил судловни амалга ошириш сифатини янада яхшилаш имконияти яратилади. 

Ўз навбатида, суд ишларини назорат тартибида кўриб чиқиш институтининг тугатилиши ва кассациянинг учинчи инстанция суди сифатида белгиланиши натижасида суд қарорларининг қонунийлиги, асослиги ва адолатлиги бевосита ундан норози томоннинг тўғридан-тўғри берган шикояти асосида кўрилишига эришилади, судларда ишларни назорат тартибида кўриб чиқиш бўйича бир-бирини такрорловчи инстанциялар қисқартирилади.


Б.Алиқулов,

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд 

вилоят судининг судьяси.

К.Пансатов,                                                        

Жиноят ишлари бўйича Иштихон 

туман судининг раиси.