ГАЗ СЎРҒИЧ МОСЛАМАЛАРИ МУСОДАРА ҚИЛИНМОҚДА

Совуқ кунлар келиши билан табиий газ босимининг пасайиш ҳоллари кузатилади. Бунга айрим хонадон эгаларининг тармоққа ноқонуний уланиб олишлари, қўлбола газ сўрғич мосламаларидан фойдаланишлари сабаб, албатта. 



Аксарият ҳолларда суюлтирилган газ таъминотига мўлжалланган ҳудудда яшовчи фуқароларнинг тармоққа ноқонуний тарзда уланиб олишларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Шу каби хонадонига кираётган табиий газ босимидан қониқмасдан қўлбола сўрғич мосламасини ўрнатган ёки ноқонуний равишда газ қувурларига уланган истеъмолчилар ҳам йўқ эмас.

Иштихон туман фавқулодда вазиятлар бўлими ва соҳага тааллуқли вакиллардан иборат ишчи гуруҳи ташкил этилган. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

“Қ. Қаршиев” ва "Ғ. Ғулом"  маҳаллаларида ўтказилган кузатув давомида газ сўрғич мосламасидан фойдаланиб келаётган хонадонлар аниқланди. Қурилмалар мусодара қилиниб, хонадон эгаларига тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.


Илҳомжон Боқиев,

туман ФВБ профилактика 

ва назорат бўлинмаси инспектори.