ДЕҲҚОН МЕҲНАТИГА ТАСАННО!

Яқинда бир китобда шундай сатрларга кўзим тушди. “Иштихон сарзамини  азал-азалдан бахши- жировлар маскани бўлган. Иқлими ҳам дунёда тенги ё бор, ё йўқ—боғ-роғлари мевадор, полизлари ҳосилдор, эл-қавмлари фидокор. Ҳамма томондан худо берган бу юрт.”  Ўзбекистон  Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Амир Файзулло қаламига мансуб бу сўзларнинг қанчалар ҳақиқат эканлигини шу юртда яшаганлар билишади.


Ерга меҳр бериб, ундан ризқ ундираётган миришкор деҳқон ва фермерлар, сувчи ва ирригаторлар, механизатор ва агрономлар, қишлоқ хўжалик соҳаси жонкуярлари дунёдаги энг шарафли касб эгаларидир. Призедентимиз таъкидлаганларидек, деҳқон ҳаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустаҳкам   таянчидир. Уларнинг меҳнати қадр топмоқда. Тўртинчи йилдирки декабрь ойининг иккинчи якшанбаси қишлоқ хўжалик ходимларининг касб байрами сифатида нишонланмоқда.

2020 йил  туманда деҳқончилик борасида яхши натижаларга эришдик. Пиллачилик борасидаги ютуқлар қувончли бўлди. 304  тонна пилла топширилди, иккинчи ва учинчи мавсумда ипак қурти боқилиб,ижобий самарага эришилди. Деҳқонларимиз 8620 гектар пахта майдонининг ҳар гектаридан  31,2 центнердан, жами  26937  тонна,   7380 гектар  майдондаги ғалладан гектар бошига 65 центнердан, жами  47970 тонна дон етиштирдилар. 


Ер кони фойда, унинг ҳар қаричидан унумли фойдаланиш йўлга қўйилган. Айниқса бу йилги шароитда ғалладан бўшаган майдонларнинг эҳтиёжманд оилаларни инобатга олган ҳолда берилганлиги такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш имконини  берди. Астойдил ишлаган фуқаролар  мўмай даромад эгаси бўлдилар.


Биз туманда ҳормай-толмай меҳнат қилаётган, аграр соҳа ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган, дастурхонларимиз тўкинлигини таъминлашга хизмат қилаётган деҳқон, фермер, боғбонларни  бугунги касб байрамлари билан қутлаймиз!


Аброр Раббимов,

туман ҳокимининг қишлоқ ва сув 

хўжалиги масалалари  бўйича ўринбосари.