КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТ БАХШ ЭТДИ

  Давлатимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси доирасида халқ манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу тадбирларнинг мазмун моҳиятини халқимизга етказиш, тарғибот тадбирларини оммавий равишда ташкил этиш, пандемия шароитида аҳолининг кайфиятини кўтаришга қаратилган тадбирларни ўтказиш анъана тусини олди.

Ана шундай тадбирлардан бири Равот МФЙ ҳудудидаги “Толли ота” базмгоҳида ҳам бўлиб ўтди. “Янги Ўзбекистон –янгича дунёқараш” шиори остида ўтказилган тадбирда маърўзалар куй-қўшиқларга уланди. 15-умумий ўрта таълим мактаби ёшлари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, шеър ва қўшиқлар даврага алоҳида файз киритди.

   - Бундай тадбирлар нафақат одамларнинг кайфиятини кўтариши, балки ёшлар маънавиятини юксалтириши, эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларининг мустаҳкамланиши, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга ҳурмат ҳиссининг уйғонишига ҳам замин яратади,-деди тадбир сўнгида 15-умумий ўрта таълим мактаби директори Тўлқин Алиев. 

 Бу хайрли тадбир маҳалламизда чинакам байрамга айланди.


М.ТОҒАЕВ, 

15-умумий ўрта таълим мактаби ёшлар етакчиси.