ЎҒИЛОЙ ТЕРМА ЖАМОА АЪЗОСИ

  Ўғилой Қодирова бир неча йилдан буён спортнинг қўл жанги тури бўйича машғулотларда фаол қатнашиб келади. У яқинда Қарши шаҳрида 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги беллашувларида муваффақиятли қатнашиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Барча рақибларини  ортда қолдирган Ўғилой энди мамлакат терма жамоасига қабул қилинади.
   Ўғилой қўлга киритган ютуқ туманимиз спорт ихлосмандларини ҳам беҳад қувондирди. Туман ҳокими Ш.Негматов спортчи қиз ва унинг устози Шокир Низомовни  муваффақият билан табриклаб, ўз миннатдорчилигини билдирди.
  Ҳа, иштихонлик спортчи қиз нуфузли муссобақалар сари дадил қадам ташламоқда.

Олим САЪДУЛЛАЕВ,    
туман БЎСМ директори.