ПИЁДАЛАР ЙЎЛИНИ ТЎСГАН “МОЙКАЛАР”

Эрта тонгдан деразани очсанг, хонага тоза ҳаво киради деб ўйлайиз.Чунки “Тоза ҳаво—танга даво” дейдилар.   Аммо, ҳозир бунинг фойдаси йўқ. Чунки эрталабми тушдан кейинми хонанинг деразасини очгудек бўлсак фақат ва фақат машиналарга қуйиладиган афтол ёки мойнинг аччиқ ва ўткир ҳиди зум ўтмай хонани қоплайди...

   Шаҳар марказидаги асосий кўчалардан бири бўлган “Каттақўрғон” кўчасидаги аҳвол ҳар бир пиёда юраётган кишини табини хира қилади. Сабаби пиёдалар йўлини бутунлай эгаллаб олган “мойка” ва “карчер”лар ўтиб кетаётганганда устингизга қолдиқ мойни ёки сувни сепиб юбориши ҳам мумкин. Негаки, уларда чиқиндиларни ташлайдиган “ўрна” йўқ ва  ахлатларини  пиёдалар йўлагига ҳеч иккиланмай оқизиб юборишади.

   

 Бундай ҳолатни шаҳарнинг ҳар бир кўчасида учратиш мумкин. “Ўзбекистон” ва “Иштихон” кўчалари ҳам шулар жумласидандир.

   Бундан ташқари ён-атрофдаги оилаларни ҳам безовта қилади. Атрофидаги қўшни “мойка”дан келаётган шовқинли овоз, маторнинг зириллаши, таралаётган бадбўй ҳид албатта ҳавони  ифлослантириш билан бирга инсон саломатлигига ҳам зарар.Чунки тўйиб-тўйиб нафас оламиз, бу эса  бутан танамизга ёйилади. Аҳоли яшаш жойларида бундай табни хира қиладиган ҳолатларга чек қўйиш вақти келди, шекилли?.


-   Кўпинча йўловчилар, айниқса  коллежда қатнайдиган ёшларга кўчадан юрманглар, пиёдалар йўлаги бор-ку, деб танбеҳ беришади. Аммо, пиёдалар йўлагида бундай аҳвол бўлса. Улар ҳеч кимга йўл бермайди, ўтган-қайтганга термулиб асабга тегади, -дейди туман тиббиёт коллежи ўқувчи қизлари.

      Яқинда ҳам “карчер”ни ёнидан ўтиб кетаётган эдим,   машина юваётгани йигит ён-атроф билан иши йўқ. Машинанинг тўртта эшигини ланг  очиб бемалол ишлаяпти. Йўлдан ўтаётган ёшгина қизлар, болалар ундан учаётган сув тегишидан ҳайиқиб, кўча томонга беихтиёр бир-икки метргача чиқиб кетяпти. Бунинг оқибати  аянчли бўлмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди.Машина юваётган йигитнинг фикру хаёли тезроқ шу машинани ювса-ю пулини олса...

   

Бундай авто хизматлар учун алоҳида шаҳобча зарур. Негаки улар кундан-кунга катта йўл сари бораётир. Катталар йўлини топиб ўтар, болаларчи?!  Таратаётган ифлосланган ҳаводан фарзандлар, оила аъзоларимиз нафас оламиз. Эл орасида тез-тез учраётган аллергия касаллиги ва ўз-ўзидан тошаётган тошмалар айнан манашу омилларнинг таъсиридир.

   Хулоса қилиб айтсак бундай авто хизматларнинг ҳеч бўлмаганда марказий кўчалардаги фаолиятига чек қўйиш керак. Улар ўрнига дўкон, маиший хизматлар шахобчалари ташкил этиш мумкин “Мойка”лар  нафақат шаҳар кўркини балки ҳавосини ҳам ифлослантирмоқда. Ўз соғлигимизга ўзимиз озор етказмайлик.

Матлуба РАББИМОВА.