ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШЛАРИ:ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

   Маълумки, яқинда истеъдодли қизларнинг Зулфия номидаги Давлат мукофоти номзодлигига саралаш танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда туманимиз маҳаллаларида истиқомат қилувчи кўплаб истеъдодли қизлар фаол иштирок этдилар. Беллашувларда энг юқори натижаларга эришган қуйидаги истеъдодли қизлар танловнинг вилоят босқичига йўлланма олишди.


АДАБИЁТ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА

  Жўраева Хайринисо Шавкат қизи – 2003 йилда Иштихон туманида туғилган. Туман ХТБга қарашли 1-сон ИДУМнинг 10-синф ўқувчиси.

2018 йил 19-25 майгача Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида ўтказилган “Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун” шиори остидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва “Камалак” болалар ташкилотининг XVII республика Сардорлар анжуманида сертификат билан тақдирланган. 

 Хайринисо туманимизнинг ижодкор ёшларидан бири. 2018 йил биринчи шеърий тўплами “Орзулар сари” номи остида нашр   этилди.

Жўраева Хайринисо ижодкорликдан ташқари спорт билан ҳам мунтазам шуғулланади. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан ўтказилган “Ёшлар спартакиадаси” спорт мусобақасида спортнинг шахмат туридан III ўринни қўлга киритган.

Ҳозирги кунда Жўраева Хайринисо Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Иштихон туман Кенгаши “Камалак” болалар ташкилотининг “Саломатлик ва экология” йўналиши сардори сифатида самарали фаолият олиб бормоқда.


Тошқулова Ҳилола Абдураҳим қизи- 1995 йилда Иштихон туманида туғилган. Иштихон Тиббиёт коллежини тамомлаган.


САНЪАТ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА


Маҳмаризаева Юлдуз Анасхон қизи – 2003 йилда Иштихон туманида туғилган.13 сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси. 

Юлдуз Маҳмаризаева ўзи таълим олаётган мактаб ва туман миқёсида ўтказиб келинаётган тадбирларда доимо фаол иштирок этиб келади.

2018 йил “Юксак маънавиятли авлод” Республика фестивалининг туман босқичида 1 даражали диплом билан тақдирланган.

     2020 йил 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан 14-30 ёш тоифасида ўтказилган “Ғалаба-75” расмлар танловида фахрли 2-ўрин соҳибаси бўлган.


ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА

Рўзиева Моҳинур Шоҳимардон қизи – 1998 йилда Иштихон туманида туғилган. Самарқанд ДавлатУниверситети 3-босқич талабаси.

2017 йил “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш бўйича” академик лицейларнинг 1 босқич ўқувчилари учун машғулот ишланмалари тўплами муаллифи.

2018 йил Самарқанд вилоят Кенгаши   томонидан ўтказилган Жиззах дўстлик учрашувини  ташкил этишда фаол ташаббускорлиги учун ташаккурнома билан тақдирланган.

2019 йил Ўзбекистон  Республикаси Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги томонидан ташкил этилган ОТМ лар ўртасидаги “Тафаккур синовлари” республика кўрик-танловида фахрли 1-ўринни қўлга киритган.

2019 йил Ўзбекистон  Республикаси Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги томонидан ташкил этилган беш муҳим ташаббус доирасида ўтказилган “Талабалар фестивали” Республика кўрик-танловида фаол қатнашиб диплом билан тақдирланган.

2020 йил Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган семинар-тренингда “Ўзбекистон Республикасида гендер тенглик кафолатлари” ҳақидаги маърузаси билан қатнашиб халқаро даражадаги сертификат билан тақдирланган.

2020 йил халқаро конференцияда гендер тенглик йўналиши спикери бўлиб қатнашганлиги учун сертификат берилган. 

Илмий муаллифлик  мақолалари АҚШ, Польша, Россия, Ҳиндистон, Эрон, Англия, Украина каби давлатларда чоп этилган.

ФАН ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА


Даминова Маржона Искандар  қизи – 2003 йилда Иштихон туманида туғилган. Туман ХТБга қарашли 51-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси.

 Маржона умумтаълим мактабида барча фанлардан аъло баҳоларга ўқийди. Турли тадбир, беллашувлар ҳамда жамоат ишларида фаол қатнашиб келади.

  2017 йилдан буён мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган   “Билимлар беллашуви”нинг туман босқичида биология  фани бўйича фахрли 1-ўринни эгаллаб келади.  

 “Фан олимпиадаси ” мусобақасида ҳам туман босқичида биринчи, вилоят босқичида 2-ўринни қўлга киритган ва махсус диплом, академик лицей сертификати ва ғолиблик гувоҳномаси билан тақдирланган.


СПОРТ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА


Авазова Маржона Нуриддин қизи – 2003 йилда Иштихон туманида туғилган. Туман ХТБга қарашли 61-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синфида таҳсил олади.

  Маржона  болалигидан спортга меҳр қўйди. 

У 2018 йилда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида фахрли 2 ўринни қўлга киритган.

2019 йилда Қирғизистоннинг Иссиқкўл шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида  1-2 ўринни эгаллаган.

Эришган натижалари учун Маржона Авазовага 2019 йилда халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси унвони берилган.


ЖАМОАТЧИЛИК ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА

  Раҳмонова Хуршида Ортиқ қизи – 2000 йилда Иштихон туманида туғилган. Самарқанд Давлат Университетининг 2-босқич талабаси.

Хуршида Раҳмонова жамоат ишларида энг фаол ёшларимиздан бири сифатида танилган. У 2018-йил Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи томонидан ўтказилан “Бағрикенг Ўзбекистон” танловининг вилоят босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, диплом билан тақдирланди ва Республика босқичида ҳам фаол иштирок этди.

Шунингдек у 2018-йил июнь ойида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят бўлими томонидан ўтказилган “Мунозара” танловида иштирок етиб “Энг фаол ўқувчи” номинацияси ғолиби бўлган. 

2018-йил август ойида Самарканд вилояти телеканалида ўтказилган “Зукко” интеллектуал ўйинида иштирок этиб фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.


Толлибоева Мунаввар Баҳриддиновна – 2001 йилда Иштихон туманида туғилган. Самарқанд Давлат Университети 2-босқич талабаси.


Мунаввар туманимиз ёшлари орасида ўзининг интилувчанлиги билан танилган. У ажойиб шеърлар ёзади. 2018-йил Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги томонидан ўтказилган “Гирлс девелопмент суммит 2018” 1-Республика ўқувчи қизлар Инновацион саммитида “Энг яхши мақола” номинацияси бўйича 1-ўринни қўлга киритган.

2018 йилда Ўзбекистон  Ёшлар иттифоқи тасарруфидаги “Энг намунали мактаб сардорлари кенгаши” танловининг вилоят босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, махсус диплом билан тақдирланган. 


Иштихон туман ҳокимлиги