200 МЛН СЎМ КРЕДИТ ОЛГАН ТАДБИРКОР НИМА БИЛАН БАНД?

Ҳар бир инсон келажагини ўзи яратади. “Интилганга  толе ёр” деган сўзлар бежизга айтилмаган. Ҳамма вақт ҳам меҳнат, ҳаракат ўз самарасини кўрсатади. Қолаверса маҳалладошлар ўртасида ҳурмат ва эътибор қозониб ҳаёт кечирганга нима етсин! 

Тумандаги Баҳрин қишлоғида яшовчи Элдор Сувоновлар хонадонига борсангиз, 18,5 сотихли иссиқхонага кўзингиз тушади. Унда парвариш қилинаётган 300 туп лимон, 50 туп мандарин ва яқинда экилган 4000 туп бодринг кўчатларини кўриб, кўзингиз қувонади. Элдор Сувоновнинг касби ўқитувчилик. Тадбиркорликни ўзининг қизиқиши билан бошлади. У кишини бўш вақтларида   оила аъзолари билан биргаликда иссиқхонада учратасиз. Турмуш ўртоғи Шоҳсанам Холматова номига банкдан 3 йилга имтиёзли    200  млн сўм кредит маблағи олди.Айни вақтда тадбиркорликни ривожлантириш, оила даромадларини янада кенгайтириш мақсадида ғайрат қилиб иш олиб боришмоқда.

Буни қарангки ҳамқишлоқлар ҳам  уларга ҳавас қилиб ҳовлиларида иссиқхона ташкил қилишмоқда.  Энг муҳими худди шу йўналиш бўйича ўз режа ва таклифларини билдириб,  имтиёзли кредитлар олиш истагини билдирганлар сони кундан-кунга кўпаймоқда.


С.Дувлаев,

туман молия бўлими 

оилавий тадбиркорликни ривожлантириш шўъбаси.