ҲАЁ ҲАМ ҲУСНМИ?

Жуда кўпчилик шу савол билан мурожаат қилади. Албатта, кунлар ўтгани сайин камолга етаётган қизларимизга ҳаё жуда ярашади. Кўз олдингизга келтиринг. Сизнинг сўзингизга ўйланиб, озгина тортингандек бўлиб жавоб  қайтарган қиз қайда-ю қўполлик билан юзингизга тик қараб гап қайтарганга эса муносабатингиз бошқача кечиши табиий. Шунинг учун қиз болани муомиласига қараб ҳам   “Гулдан-да нозик, гулдан-да бокира” деб изоҳлайдилар.

 Кўпинча болалигимиз кўз олдимга келаверади.Оналаримиз   кўп насиҳат қиларди, бундай ҳолатларни ўзимиз кўзимиз билан кўриб шоҳиди бўлиб ўлғайганмиз. Аямиз рўзғор юмушлари билан банд бўлган пайтлар жуда кўп синовларни ортда қолдирган онамизнинг ёнидан кетмаганмиз. Ҳуда-беҳудага кўчага ошиқмаганмиз. Меҳмон келса катталар қолиб биз болаларга пешвозга ошиқмасликни ўргатганлар. Айниқса эркак кишилар  олдида юришни тақиқлардилар. “Қиз боланинг одоби унинг ҳусни” деб такрор-такрор айтишни канда қилмасди.

Хуш, ҳозир бу фазилатлар кўринадими?Гоҳида шириндан-ширин фарзандлари бўла туриб ажримгача борган ёш оилаларни таҳлил қилар эканмиз қизларимизнинг ниҳоятда   бетга чопар, маҳмадона, тантиқлигини кўриб ҳайрон қоласан. Оилада ҳурмат  ҳамма нарсадан устун бўлиши керак.

Кўпинча келинлар қайноналар билан биргаликда ҳаёт кечириб уларнинг ҳаётий тажрибаларини, рўзғор тутиш, ҳурматни ўринлатиш, кийиниш маданиятига эътибор қилиш каби одоб ҳикматларини ўзлаштиришни  истамайдилар. Аслида шунинг ўзи оила мустаҳкамлиги учун катта олийгоҳдир. 

Албатта ҳаё қиз болага ярашадиган ҳусндир.


Лолохон АСҚАРОВА