КИТОБ- АҚЛ ҚАЛЪАСИ, ҚАЛБ ХАЗИНАСИДИР

    Шарқда ахлоқ –одоб борасида буюк асар яратган Муҳаммад Жабалрудий ўз сўзида китоб ҳақида шундай дейди: “Киши учун китобдан азизроқ ва ёқимлироқ суҳбатдош йўқ. Китоб фасоҳат , балоғат, латофатда тенги йўқ, мунофиқликдан ҳоли ҳаромдир. Ёлғизликда ва ғамли айёмларда мунис улфатдир.Унда на нифоқ бор-у, на гина. У шундай ҳамдамки, сўзларида ёлғон ва хато бўлмайди...” деганлар ”   

   Ҳақиқатдан ҳам “Китоб ақл қалъасидир” уни қанча ўқиб билимимиз ва ақл қалъамизни мустаҳкамлаб борсак ҳеч қандай ёвузлик, ғаразлик бу қалъани забт эта  олмайди.Ўқиганимиз сайин унинг пойдевори мустаҳкамланиб боради.   Китоб барчамизни эзгулик сари олға қадам   ташлашга ундайдиган ва ҳар қандай муаммо ва қийинчилиларни енгиб ўтишда беминнат ёрдамини бериб борувчи кучдир. Китобдан олган билим ва тушунчамизни келажак ҳаётимизда бемалол қўллашимиз мумкин. Ҳозирги   кунда  кўпгина ёшлар китобни ўқишдан кўра уни телефон ва бошқа замонавий қурилмалар орқали  ўрганишни осон деб билишади. Бу албатта ҳар кимнинг ўз қараши ва фикрлашидир. Мен эса ҳар қандай китобни ўқиб ундаги ҳар бир воқеа ва ҳодисани кўз олдида   шакллантириб, асар ичида унинг қаҳрамонларни ўз тасаввурида кўриб ўқишни яхши деб биламан.Тасаввур қилиб кўринг: З.М.Бобурнинг “Бобурнома”асарини Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар”асарларидаги Бобур ҳаёти ва у умрининг  охиригача олиб борган ишлар ҳақида, А.Навоийнинг “Ҳамса”асари ва у ўз ичида жамлаган беш достоннни ичидаги қаҳрамонлар ёнида  гавдаланмасликнинг иложи йўқ. Ёки бўлмасам А.Қодирийнинг “Ўткан кунлар ” ва “Меҳробдан чаён асарлари”ни ўқиб завқ олмасдан, ёзувчининг маҳоратига тан бермаслик ҳеч ҳам мумкин эмас.

     Китобхонликни кенг тарғиб қилиш борасида  ташкилий ишларни тизимли ва самарали ташкил  этиш, бу борада китобхонлар, кутубхоначи  ва тарғиботчилар ўртасида  “Енг китобхон мактаб”,  “Енг китобхон маҳалла”, “Енг китобхон оила”, “ Энг  китобхон  кутубхоначи ” танловларининг ташкил этилиши ҳам ёшларимиз ўртасида китобга бўлган меҳрни янада оширди. Бугунги кунда ўз ҳаётини ана шундай масъулиятли соҳага бағишлаган  инсонларни   кўплаб  топишимиз мумкин. Юртимизда янги ҳаёт, янги жамиятнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, комил инсон тарбиялаш йўлида муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Президентимиз  Ш.М.Мирзиёев “Ёшларни мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқиёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор кучи ва имкониятларини сафарбар этамиз” дея таъкидлаган.

    Бир сўз билан айтганда китоб-миллатнинг  миллий   маъданий ва маънавий меросидир.  Китоб бу инсон тасаввур олами орқали кўриладиган дунёдир.              


Умида Аблақулова,

26- умумий ўрта таълим мактаби кутубхоначиси.