АЗИЗ ВА МУҚАДДАС…

   Ўзбек тили ҳақида нима дейсиз?  Кутилмаганда берилган саволдан вужудимга титроқ кирди. Дилимда   тилимизнинг бўйи-басти жилолангандек бўлди. Қанчалар мусаффо, гўзал ва жарангдор тилимиз борлигидан фахрландим. Биз Ватан, она, фарзанд, табиат қўйингки бир-биридан ҳузурбахш сўзларимиз борлигини биламиз. Ўз она тилимизда яна ҳам  кўркини кўз-кўз қилгандек бўлади.

     Минг бора  шукр мамлакатимизда тилга эътибор қаратилмоқда. 1989 йил 21 октябрда  халқимиз асрлар орзу қилиб келган давлат тили ҳақидаги қонуннинг  қабул қилиниши юртимизда мустақиллик сари қўйилган дадил қадам бўлди.Тарих саҳифаларига муҳрланган ҳужжатга биноан  ўзбек тилимиз мустаҳкам  ҳуқуқий асос, юксак мақомга эга бўлганлигини қувонч билан таъкидлаймиз. «Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадриятдир», — дейилади ҳужжатда

     Айниқса истиқлол йилларида тилимиз давлат тилига айланиб улгурди. 

Униб-ўсиб келаётган ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга  садоқат,  улуғларимиз   бой меросига ворислик руҳида тарбиялаш асосий мақсад қилиб қўйилди. Айниқса муҳтарам Президентимизнинг  2019 йил 22 октябрда  махсус  фармонни имзолаши эътибор самараси бўлиб кўзга ташланди. 

    “Ўзбек тилининг давлат тили сифатдаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”  деб номланган ушбу  Фармонда   тилимизга давлат тили мақоми берилган сана—21 октябрь—“Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилинди. Бу   байрамга умумтаълим мактаблари, ҳунар масканлари,қисқаси ҳар бир жамоа ўзгача ҳозирлик билан қарши олмоқда.Қанчалар азиз ва муқаддас бўлган тилимизга бўлган садоқатларини намойиш этмоқда. Соф ўзбек тилидаги  шеърлар, қўшиқ ва маърузалар ўзбек тилининг гўзаллигини тарғиб қилмоқда. Чунки шундай бўлиши керак. Ўзбек тили ўз она тилимиз бунга лойиқдир.


Сирожиддин Мирзаев,

туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тилини  қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари маслаҳатчиси.