РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ РЕЖАЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?

Рақамли иқтисодиётда жуда кўп режалар қамраб олинган. Буни юртимиздаги ҳар бир фуқаро ўзига мослаб режа қилиб олса ҳам бўлади. Оддий мисол тариқасида биз талабалар ўқиш жараёнида ҳам рақамли иқтисодиётни қўллашга эътибор қаратсак айни муддао бўларди.Карантин туфайли Онлайин дарслари ўтилаётганлиги сабабли бунга катта имкон бўлаётир.Ўқитувчиларнинг  ўтган дарсларини ўзлаштириш бироз қийинчилик туғдираётган бўлса-да, имконият, қўшимча адабиётлардан фойдаланиб,янги қўлланмалар топиб бошқа манбалардан маълумотлар тўплаб билимларимизни янада мустаҳкамлаш ҳаракатидамиз. Шу билан бирга қанчалиқ вақтимиздан унумли фойдаланиш имкони борлигини чуқур англаб етдик. Амалиёт билан ҳам боғлаш имконияти мавжуд.

        Айниқса, юқори босқич ўқувчиларига Онлайн дарслари жуд қўл келмоқда. Йўлга,ижарага кетган беҳуда вақт ўрнига уйда бирор иш билан машғул бўлиш мумкин. Баҳорда томорқа юмушларига ёрдамлашиш ёки жўжа боқиш, бирор кичик бизнес билан машғул бўлиш, фурсат топиб ҳунар ўрганиш катта ишларнинг бошланишига сабаб бўлиши мумкин.

        Фақат   қуруқ гап билан иш битмайди. Ҳаракат ва яна ҳаракат қилиш зарур. Ҳар бир ёш келажакка дадил интилиши керак. Майли, дастлаб ишнинг бошланиши қийинроқ кечар. Лекин аста-секинлик билан изига тушириб олиш мумкин. Имкониятдан келиб чиққан ҳолда ривожланган мамлакатларда амалиёт ўташ режаларим йўқ эмас. Албатта ўрганганларимизни насиб этса ўз юртимизда қўллаймиз. Буларнинг барчаси кўнглимиздан кечаётган орзулар, амалга оширишга ҳаракат қиламиз.

Райҳона Орифова,

Самарқанд Ветеринария Медицина институти талабаси.