СЭOM ВРАЧИ АҲОЛИНИ УЙДАН ЧИҚМАСЛИГИНИ ТАВСИЯ ЭТМОҚДА

Ҳозирги вақтда Ковид-19 юқумли касаллиги буйича карантин чекловлари юмшатилиб мактаб, боғчалар ўз фаолиятини давом эттиришмоқда. Автотранспорт воситаларига қўйилган чекловлар бекор қилинди, чекланган миқдорда бўлсада тўйларга рухсат берилди. Лекин щу билан бирга Ковид-19 юкумли касаллиги буйича вазият ҳамон оғирлигича қолмоқда. Аҳоли ўртасида касалланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Короновирусли инфекциядан ўлим ҳолатлари бўлаяпти. Ковид-19 пандемияси ҳали давом этиши муқаррар. 

   Шундай экан тиббиёт ходимлари томонида короновирусли инфекциянинг опдини олиш бўйича берилаетган тавсияларнинг бажарилиши бугунги кунда хар бир фукаро учун жуда муҳим ахамиятга эга. Тўй маросимларда xaм ниқобдан тўғри фойдаланиш ушбу касалликда деярли тўлиқ ҳимоя қилади. Одамларнинг тўпланишига йўл қўймаслик ва чекланган одамлар қатнашиши керак бўлган туйларда антисептик воситалардан фойдаланиш зарур. Меҳмонлар оралиғидаги масофани 1.5 метрдан кам бўлмаган ҳолда бўлишлиги, ҳар бир меҳмон учун алоҳида идиш ва жиҳозлар тўпламини ишлатиш тавсия қилинади. Маракаларда жоназа номозини ўқишда Номозхонлар оралиғидаги масофа 15-2 метрдан кам бўлмаслиги керак. Тўй ва маракаларда қўл бериб сўрашиш, айниқса қучоқлашиб кўришиш, ҳамдардлик билдириш сўрашувчининг бири касал ёки касаллик ташувчиси бўлганда касалликнинг тарқалишига ва оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу сабали аҳолидан имкон қадар тўйларга ва маракаларга бормасликни, энг хавфсиз жой ўз уйи бўлганлиги сабабли уйда қолишларини сўраб қоламиз.


Хидирбой Мирзаев,

Иштихон туман СЭOM Дезинфекция тадбирлари бўлими бошлиғи, олий тоифали врач.