СОФ ҲАВО—ТАНГА ШИФО

Атмосфера—ер  куррасини ураб турган ҳимоя қатлами бўлиб, тирик организмларни турли ультра бинафша нурлар   ва зарарлардан сақлайди. Тириклигимиз ва тоза ҳаво олишимиз  ҳам шу  туфайли. Атмосфера – ер ва бошқа  фазовий жисмларнинг  газсимон қобиғи бўлиб,ер юзасида асосан  азот   78,8, кислород 20,95, аргон  0, 93, сув буғи  о,2-2,6 фоизи карбонат ангедред газидан иборат.

    Атмосфера турли хил механик газларнинг  аралашмасидан иборат бўлганлиги учун 1 тонна баргхазонни   ёққанда  30 килограмм углеводород оксиди  атмосфера   ҳавосини зарарлайди. Бу  инсон саломатлигига қанчалик зарар эканлигини   афсуски кўрмаймиз. Қонунчиликка кўра атмосферани  муҳофаза қилиш талабларини  бузганлиги учун  сомон, хазон ва шох-шаббалари, ўсимлик ғолдиқларини  ёқиб атмосфера  ҳавосини   зарарли моддалар билан ифлослантирган фуқароларга  базавий ҳисоблаш миқдорини 3 бараваридан  5 бараваригача, мансабдор шахсларга 5 баробаридан  15 баробаригача жарима солинади. 

     Туманда экология  ва атроф-муҳитни  муҳофаза   қилиш  инспекцияси  инспекторлари томонидан  одамлар гавжум бўлган жойларда   барг хазонларни, сомон қолдиқларини  ёқмаслик ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шундай бўлса-да кўпчилик амал қилмайди. Биз аҳолига айни куз пайтида  хазонларни ёқмасликни эслатамиз. Бу бепарволигимиз ўзимизнинг соғлигимизга зарардир. Соф ҳаво –танга шифо, буни асло унутмайлик.


 Жўрабек Норбўтаев,

 туман  экология ва атроф  муҳитни 

муҳофаза  қилиш давлат инспектори.