Газета деганда энсангиз қотмасин...

Тан олиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда босма ОAВларига бўлган эътибор бироз пасайди. Чоп этилган танқидий материалларга маъсуллар  томонидан эътибор   ҳам шу ҳолатда. Аслида ахборот асрида яшаётган бир пайтда сиз бирор бир матбуот нашрига обуна бўлаётганингизда унинг ўзингизга керак ёки керак эмаслиги ҳақида ўйлайсиз. Ахир зарур бўлмаган бирор нарсани сотиб олмайсизку!

Сўнгги уч йил давомида ОАВларнинг очиқлиги, сўз эркинлиги таъминланмоқда. Шу билан бирга интернет нашрларининг обрўси ҳам анча юқорилади, "барча маълумотни интернетдан ўқиб оламиз" дегувчилар ҳам кўпайди. Ҳозирда  одамлар бамисоли чанқаган инсон сувга интилгани каби ўзида интернетга  чексиз эҳтиёж  сезаётир.

Демократик давлат қуриш жараёнида ривожланган мамлакатлардан кўпгина соҳаларда кераклигича андоза олмоқдамиз. Матбуот борасидачи? Келинг, Россия босма матбуотига эътибор қаратайлик: муассислар томонидан ўз   нашрларига бўлган эътибор  жуда кучли бўлиб, уларни очиқчасига тарғибот қилади, обунасини қўллаб-қувватлайди ва агарда бепул  тарқатиладиган нашр бўлса тўлиқ ҳомийлик қилади. 

Дотация бериш тизими эскирди, бу боқимандаликка биринчи қадам. Аммо,нега муассис газетасини очиқчасига  қўлламайди? Бунга қонуний ҳаққингиз бор, чунки сиз муассизсиз. Халқимизнинг маърифатли бўлишида сизнинг  хизматингиз алоҳида ўринга эга ва бу борадаги озгина қаттиққўллик, талабчанлик ҳам келажакда ўз мевасини беради. Интернет нашрларида "ОБУНА" гўё керак эмасдек  гапирилади. Ана шундай   пайтда   "Шу вақтгача қаерда эдингиз?" дегинг келади, бу соҳада бир оз вазминлик жуда муҳим. Инсон баъзида ўзига ортиқча ишониши ҳам яхшиликка олиб келмайди. Билингки, ўзбек миллатининг ўз тарихи бўлгани каби босма матбуотнинг ҳам босиб ўтган йўли, узоқ йиллик    тарихи мавжуд. Мамлакатнинг  кенг қамровли ислоҳотлар жараёнига ижобий ёндашиб, раҳбарларга елкадош бўлиш нафақат журналистлар, балки ҳар биримизнинг бурчимиздир. Ҳашар, муҳтожларга ёрдам бериш, меҳнат қилиш -булар ота-боболаримиздан етиб келган миллий қадрият, маънавий бойлик ва  биз ҳам келажак авлодга уларни етказишимиз зарур. 

Ҳозирда кўпчилик журналистлар босма нашрларни "ўтиш даврида"дея талқин этишмоқда. Балки бу ҳақиқатдир. Шу боис   ходимлар ўз ишига янада масъулият билан ёндошиб, ўз устида кўпроқ ишлаши зарур. Айтайлик, ошпазнинг таоми  хўрандаларга ёқмади. У нима қилади? Ишлашни хоҳлаган ошпаз эртаси кун янада яхши таом тайёрлашга ҳаракат қилади, ундан кейинги куни бундан ҳам... Шу тариқа у хўрандалар қандай таомни хуш кўришини англаб ишлайди ва муваффақиятга эришади. Журналистлар учун ҳам газетхонлар бугун қайси мавзуда, қандай мақола ва янгиликларга қизиқишини    англаш, улар истагини қондириш вақти келди. Бунда кенг жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш лозим. Барчаси иқтисодга бориб тақалганидек таҳририятларнинг ривожланиши ҳам шунга боғлиқ. Бу борада биз жамоамиз билан муштарийлар томонидамиз. Албатта, сиз азиз тумандошларимизнинг қўллаб қувватлаши биз учун зарурдир.

“Интернет” нашрларида  кўпроқ шов-шувли мақолалар эътиборни тортади. Бу эса омманинг фикрини чалғитишдир.

Қуйи нашрлар- туман газеталарида  ҳам ахборт олиш ва узатиш жараёнини тезлаштириш мақсадида газеталарнинг веб сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари очилди ва бунда хориж тажрибаси қисқа муддатда ўзини оқлаётгани сезилмоқда. Баъзан босма матбуотнинг "куни битди, таҳририятларни тугатиш ёки тарқатиш керак" каби фикрлар  ҳам қулоққа чалиниб қолади.  Ривожланган мамлакатлар тарихига эътибор қаратсак,  газеталар  ривожланиши учун уларнинг электрон шаклларини яратишган. AҚШда биринчи эълектрон газета 1990-йилда пайдо бўлган ва у "Тhе Эълектрониc Club" деб номланган. Aнглияда нуфузли нашрларнинг биринчи эълектрон шакллари 1995 йилда ташкил қилинган. 

Тезкорлик-давр талаби. Бундан ташқари маркетингсиз эндиликда ишлаб бўлмаслигини бугун кўпчилик таҳририятлар англамоқда. Халқнинг   қизиқишларини инобатга олган ҳолда "юмалоқ" жанрдан чиқиш вақти келди. Энг асосийси, тезкорлик, мазмун ва газетани ўз вақтида муштарийга етиб боришидир.  Шундай эмасми азизлар?!

         Илҳом БОБОЕВ.