ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИ АЪЗОЛАРИ ИШТИХОНДА

Иштихон туманида пахта терими авжида. Мамлакатимиз президенти болалар ҳамда мажбурий меҳнатга батамом чек қўйиш бўйича аниқ топшириқлар берган эди. Шу мақсадда туманимиздаги фермер хўжаликларининг пахта далаларида теримчилар учун яратилган шароитлар, болалар ҳамда мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик, терим пулларини жойида тарқатиш ҳолатларини ўрганиш бўйича Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳи “Домла Аброрий –УМР” фермер хўжалиги далаларида бўлишди. 
Бу йил 43 гектар майдонда пахта етиштирганмиз ҳар йилги каби бу йил ҳам ҳосилни 40 сентнердан оширишни режа қилганмиз, 200 дан ортиқ теримчи билан пахтани термоқдамиз, теримчиларни ҳам қўшимча рағбатланьтириб турибмиз, - дейди ёш фермер Мафтуна Бердиқулова. 
   Ишчи гуруҳи теримчилар билан якка ҳолдаги суҳбатлар уюштириб, яратилган қулайликлар, иссиқ овқат, терим пулларини вақтида тарқатилишини ўрганишди. Илғор теримчиларга тумандаги кластери раҳбарлари томонидан ташкил қилинган эсдалик совғалар топширди. Олий Мажлис Сенати аъзоси Ф.Тошев, Қонунчилик палатаси депутати М.Абдиева, Иштихон тумани ҳокими Ш.Негматов ва бошқалар теримчилар билан пахта даласида суҳбатлашишди. Теримчилар учун туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан  куй-қўшиқлар ижро этилди.  
 "Иштихон овози" газетаси.