КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРМИСИЗ?

Бефарқлик бало келтирар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иштихон туманидаги “Халқ қабулхонаси”, туман ҳокимлиги, туман ФВБ ходимларидан иборат ишчи гуруҳи   туман ҳудудидаги ижтимоий объектлар ҳамда кўп қаватли  биноларда қуз –қиш мавсумига тайёргарлик қай ҳолатда эканлиги билан қизиқишди.

Дастлаб ўрганишлар даврида Иштихон туман йўллардан фойдаланиш  корхонаси ходимларининг табиий газдан фойдаланишда қўлбола усулдаги шланглардан фойдаланаётганлигининг гувоҳи бўлдилар. Бундан ташқари қурилиш бўлаётган объектда электр токи ўтказмаларининг очиқ ҳолатда эканлиги, ёнғин ўчириш, ҳудудида ёнғинга қарши заҳира сув ҳавзалари қурилмаганлиги аниқланди.


Шунингдек , тумандаги  Кўтарма массивида қўрилган янги кўп қаватли ўйларда яшаётган аҳоли шикоятлари кўп. Уйларнинг подвал қисмида ёғингарчилик кўп бўлганда ер ости сувларининг кўтарилишдан норози бўлишди. 

Шу билан бирга  кўп қаватли уйларнинг ён-атрофи ифлос. Ҳар бир оила ўз ҳудудини тоза тутиши керак. Ҳолатлар ўрганилди, танқид қилинди ва ишчи гуруҳи томонидан кўрсатмалар берилди.


Шаҳар марказидаги Ж.Маҳмудов МФЙдаги ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг иситиш тизимлари деярли ишламайди. Ичимлик суви қудуқ(колодес)ларнинг очиқлиги, сизиб чиқаётган ичимлик сувининг беҳудага оқиб ётганлиги, трансформаторнинг ҳеч қандай ҳавфсизлик тўсиқлари йўқлиги, шамоллатиш (вентеляция) тизими ва хонадонда муриларнинг мавжуд эмаслиги каби ҳолатларни қандай изоҳлаш мумкин? 

Эҳтиётсизлик, бепарволик мавсум давомида ис газидан заҳарланиш, электр токидан зарарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши каби кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлишини биламиз. Ахир, “Бефарқлик бало келтирар” деган сўзлар ёдимиздан кўтарилмасин. 


А.ЮСУПОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иштихон туманидаги “Халқ қабулхонаси” бўлими мудири.. 

И.БОҚИЕВ,

туман ФВБ инспектори