ҲАЛОЛ САВДО БАРАКА ОМИЛИ

   Аллоҳ таоло инсон зотини махлуқотлари ичида азиз ва мукаррам қилиб қўйди, ақл берди, Ўзини танитди ва шариъати исломни жорий қилди. Мана шу шариъати исломда ҳалолдан таомланиш оилани ҳалолдан боқиш ҳусусидаги кўрсатмалари ичида савдо қилганда ҳам халол йўл билан савдо қилишга амр қилинади, зеро ҳазрати Умар ибн ал-Хаттоб розияллоҳу анҳу бозор аҳлига қарата “Ким савдо-сотиқ илмини билмаса бизнинг бозорларда савдо қилмасин” деган эканлар. Савдо илмини нафақат савдогарлар билиши лозим балки харидорлар ҳам бу илмдан хабардор бўлиши керак. Савдода айниқса тарози масаласига катта эътибор қаратиш лозим бўлади. Шу ўринда тарихда бўлган бир воқеани сизларга айтиб беришни маъқул топдим, “Бир қишлоқда камбағал оила яшар эди, улар яшайдиган ҳудудда бир бой савдогар бўларкан. Ҳалиги камбағал оила сариёғ сотиб кун кечирар экан, сариёғини эса бой савдогарнинг дўконидаги таварга айрбошлаш йўли билан нарса оларкан. Кунларнинг бирида савдогар камбағалга сен сотган сариёғ бир килодан кам экан! Сен тарозидан уриб қоларкансан, энди сендан сариёғ ҳам олмайман сенга нарса ҳам сотмайман деб бақирибди. Бу ҳудудда ундан бошқа бой ҳам унинг сариёғини оладиган савдогар ҳам бўлмаганлиги сабабли камбағал киши савдогарга ялина бошлабди илтимос мени сариёғимни сиз олмасангиз бошқа оладиган одам йўқ орамизни бузманг, ахир мен бир камбағал бечора одам бўлсам менда тарози ҳам йўқ бўлса, қандай қилиб сизга сариёғимни тортиб олиб бораман. Мен сизга сотган сариёғни сиздан олган бир кило шакарга ўлчаб бир кило деб сизга сотаман”, деб жавоб берганида ҳалиги савдогар нима қилишини ҳам нима дейишини ҳам билмай қолган экан. Шунинг учун ҳам савдо-сотиқ масаласини унинг шартларини ҳар бир оиламни ҳалол йўлдан боқаман деган мусулмон киши билиши шарт бўлади. 


Тошмуҳаммад АБИЛОВ,
Иштихон тумани “Муҳожирлар” жоме масжиди имом-хатиби.