КОРРУПЦИЯ ЖАМИЯТНИНГ САЛБИЙ ИЛЛАТИ

Инсон ҳаёти билан боғлиқ ўта муҳим масалалардан бири бу - адолат. Халқнинг миллий ҳаётига эътибор, давлатчилик сиёсати, халқ бошқарувининг барчаси адолат замирида бунёд этилади. 
А.Навоий.
Айни пайтда жамиятдаги ижобий ўзгаришлар билан бирга, жиноий даромадларни легаллаштириш ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш кўрсаткичлари ҳам ўсаётганлигини кузатиш мумкин. Коррупцион ҳолатларнинг кўпайиши фуқароларнинг бефарқлиги натижасида ҳам юзага келади. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар кўп бўлган давлатларда нарх-навонинг асоссиз ўсиши ҳам кузатилади.
Шубҳасиз, ривожланиш йўлини танлаган барча мамлакатлар коррупцияга қарши доимий  курашиб келмоқда. Мамлакатимизда ҳам бу борада бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.  
Коррупцияга қарши курашиш борасида суд тизимида ҳам амалий ишлар тарғиб қилинмоқда. Аксарият  ҳолларда бундай жиноятни маънавияти заиф, маданият ва маърифатдан узоқ шахслар содир этадилар.
2017 йил 3 январда қабул қилинган ¤збекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги  қонуннинг 3-боби коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга бағишланган бўлиб, жамиятни коррупциядан сақлаш учун аввало фуқаролар онгида ҳуқуқий маданиятни ошириш лозимлиги кўзда тутилган.Қонун иқтисодиётимизда муҳим ўрин тутаётган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасини янада кучайтирди. Давлат органларининг назорат-текширув вазифалари янада мақбуллаштирилди. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш тизими такомиллаштирилиб, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашишга йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда. Бу эса мамлакатда қулай бизнес муҳити мустаҳкамланиши, тадбиркорликка бўлган қизиқиш янада кучайишига кенг йўл очади.

Н.ТУРСУНОВА,
Иштихон туманлараро иқтисодий судининг судьяси.