“Темир дафтар”нинг юритилишидан мақсад...?

“Иштихон овози” газетаси таҳририятига  Халқобрд МФЙ, Бодай қишлоғидан Набиева Лобар оилавий шароити қийинлиги, вояга етмаган 3 нафар фарзандига нафақа  ололмаётганлиги ҳақида шикоят йўллаган эди. Таҳририят ва МФЙ фаоллари ҳамроҳлигида  шикоят хати тезкорлик билан ўрганилди.
Ҳақиқатдан ҳам турмуш ўртоғи мавсумий ишларда ишлайди. Пандемия шароитида бундай ишлар чекланганлиги сабабли И.Султонов вақтинча ишсиз бўлиб қолди. Оиланинг ҳақиқатдан ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги инобатга олинди, нафақа тайинланадиган бўлди.
  Лекин  оилага пандемия даврида бирор марта озиқ- овқат ёки бошқа ёрдам берилмаган. Энг муҳим томони МФЙнинг темир дафтарига бу оиланинг номи киритилмаган экан. Яшаётган уйи нари-бери қурилган икки хонадан иборат, бу ҳам бировнинг номида, ҳеч қандай кадастр ҳужжати йўқ. 
МФЙ котиби эса бундай оилалар маҳаллада кўплиги, барчасини ҳам кам таъминланганлар рўйхатига киритаолмаслигини айтди. Ахир,  “темир дафтар”нинг юритилишидан кўзда тутилган мақсад нима, шундай эҳтиёжманд оилаларнинг шароитини инобатга олиш, оз бўлса-да қўллаб-қувватлаш эмасми?!

“Иштихон овози” таҳририяти.