ПАРТИЯ ДАСТУРИ АМАЛДА: «УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТАРБИЯ СИФАТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА КОНЦЕПЦИЯСИ ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ»

​​​​​​​​​​​​

       Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партиясининг асосий мақсадларидан бири аҳоли турмуш сифатини ва даражасини, яшаш қўлайликларини ошириш ижтимоий соҳада олиб борилаётган фаолиятларидан биридир.  Республикаси Президентининг «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларни мустақил ҳаётга дунёқараши кенг, фаол фуқаролар этиб тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси карорига асосан ЎзМТДПси томонидан узлуксиз таълим тарбия сифати самарадорлигини ошириш бўйича концепсияси ишлаб чиқилди. 

      Мустаҳкам тарбия ва таълим тизими орқали инсон капиталини ривожлантириш, кам харажат ва тез ривожланиш учун учун иннавацияларни қўллаб-қувватлаш лозим. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партияси билимли, маъсулиятли ва салоҳиятли , эркин фикрлайдиган, ўзини ва ўзгаларни ҳурмат қиладиган, миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқатли авлодни тарбиялаш тизими мамлакатимизнинг келажагини белгилаб беради, деб ҳисоблайди. ЎзМТДП си мамлакатимизда узлуксиз тарбия тизимини яратиш ва юксак маънавиятли, ватанпарвар авлодни тарбиялаш бўйича фаол иш олиб бормоқда. ЎзМТДП си амалдаги таълим тизимида тарбиянинг ўрни етарли эмас деб ҳисоблайди. “Оила –мактабгача таълим -мактаб” даврини ўз ичига олган, тарбияни устивор хисоблайдиган таълим тизими миллий-умуминсоний қадриятларни эътироф этадиган, билимли, эркин фикрлайдиган ҳалол ва маъсулиятли инсонни шакллантиришни бирламчи вазифа сифатида кўради.тизимнинг натижадорлиги оила, мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларидаги мавжуд муаммоларнинг тизимли бартараф этилишини тақоза қилади.

      2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган аҳоли, айниқса ёшлар тарбияси билан боғлик вазифаларни самарали амалга ошириш, уларни тинч-осойишта ҳаёт учун энг зарур таянч компетенциялар билан таъминлаш; маънавий тарбияни баҳолашнинг илмий асосланган индикаторларини ишлаб чиқиш; тарбия жараёнида узлуксизлик, узвийлик тамойилларига таянган ҳолда аввало, онанинг ҳомиладорлик даврини тўғри ташкил этиш, гўдаклар ва болаларни маънавий тарбиялаш бўйича асосий йўналишларни белгилаш; ёшларда Ватанга садоқат, тадбиркорлик, иродалилик, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, меҳнатсеварлик каби муҳим фазилатларни болаликдан бошлаб босқичма-босқич шакллантириш; ҳомиладорлик давридан бошлаб 30 ёшгача давом этадиган узлуксиз маънавий тарбияни амалга оширишда ота-она, тарбиячи, ўқитувчи, узлуксиз таълим муассасалари ва маҳалла жамоатчилигининг ўзаро самарали ҳамкорлиги механизмини ишлаб чиқиш ва ҳаётга жорий этиш; аҳолининг фарзанд тарбияси бўйича билимларини, педагогик маданиятини ошириш, фуқароларни узлуксиз маънавий тарбиянинг жаҳон тажрибасида синовдан ўтган самарали педагогик технологиялари, усуллари ва амалга ошириш шакллари билан мунтазам таништириб бориш кераклиги белгилаб қўйилган.

       Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан таълим тизимини самарадорлигини ошириш ҳамда кам таъминланган оила фарзандларини қўллаб –қувватлаш мақсадида  ташкил этилган “Хизмат-беминнат” лойиҳаси доирасида Иштихон туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан кам таъминланган оила фарзандалари учун хизмат беминнат лойиҳаси асосида 2017 йилда 15та, 2018 йилда 20 та, 2019 йилда 41 та, 2020 йил 6 ой якунига 19 та уюшмаган ёшларга ҳамда мактаб ўқувчиларига математика, ингилиз тили, она тили ва адабиёт фанларидан бепул тугараклар ташкил этилиб фидокор билимли маъсулиятли жамоат орасида ўз обруй эътиборига эга бўлган устозлар томонидан билим берилиб келинмоқда. Туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан ҳам 2018 йилда ҳайкалтарошлик ва тасвирий санъат йўналишида 2 нафар, зардўзлик йўналишида 3 нафар парда ва тикувчилик йўналишида 2 нафар, 2019 йилда 3 нафар, 2020 йилда 5 нафар хотин-қизлар тикувчилик ва касаначилик йўналиши бўйича бепул тугараклар ташкил этилиб махоратли устозлар билиб бериб келмоқда.   Халқ депутатларидан вилоят ва туман Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутатлик гуруҳи томонидан ҳам узлуксиз таълим тарбия сифати самарадорлигини ошириш бўйича ўз сайлов округларидаги таълим муассасаларида давра суҳбатлари ўтказиб кенг оммага тарғиб этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Мадина Баҳодирова 

ЎзМТДП Иштихон туман Кенгаши ижрочи котиби