ИШТИХОНДА АДАБИЁТ БАЙРАМИ

Иштихонлик ёшлар, шеърият ихлосмандлри ўткир қалам соҳиблари Намоз Хамро, Отабек Ўроқов, Гулчеҳра Усмонова, Муқаддам Ҳайитова, Абдумалик Даминовларнинг шеърларини мароқ билан тингладилар. Шунингдек, йиғилганлар ёш, умидли  ижодкорларнинг ҳам шеърларидан бахраманд бўлдилар.

Мусиқа ва санъат мактабида таҳсил олаётган истеъдодли ёшлар ижросидаги куй ва қўшиқлар даврага янада файз киритди.