ТАДБИРКОРЛИК ҚЎЛЛАБ- ҚУВВАТЛАНМОҚДА

Бу айни ҳақиқат. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Тадбиркор бўласизми, марҳамат!”  дея барча имкониятлар яратилаётганлигининг шоҳиди бўлиб турибмиз. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрда Олий  Мажлисга 

Мурожаатномасидаги   “ Ҳақиқатдан ҳам, биз фақат  фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз” деган сўзлари ҳар бир кишини янада фаол бўлишга, дадилликка ундайди. Юртимизнинг қайси вилоятига бормасин, ким билан суҳбатлашмасин бошлаган ишларини қўллаб- қувватлаб, имкониятлар яратишга ҳаракат  қилаётганлиги халқимизни янада руҳлантирмоқда.

     Ўзбекистон   Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги  “Ҳар бир оила—тадбиркор” Дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги, вилоят ҳокимининг 2019 йил 9 июндаги қарори ижросини таъминлаш борасида

 туманда кўпгина ишлар амалга оширилди. Жами 7 млрд 813 миллион сўм кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилди. Аммо фуқароларнинг талабларини инобатга олган ҳолда 261 нафар кишига тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари учун 9 млрд 340 миллион сўм маблағ ажратилди.

     Туманда иссиқхоналар йил сайин кўпаймоқда. Турли маўсулотлар етиштрилиб, қиш ойларида ҳам   аҳоли сервитамин сабзавотлар билан таъминланди. Бозорлардаги  арзончиликдан халқимиз мамнун бўлаётир. Бу албатта меҳнат самарасидир.

     Самарқанд вилоят Марказий банк томонидан ажратилган кредит маблағлари   тумандаги ЧЭКТ “Савдогарбанк”, АТБ “Агробанк”, АТ “Халқ банки” Иштихон филиалларига тақсимланди.

    Шу йилнинг ўзида иссиқхона йўналишида 87 нафар фуқарога 1 млрд 877 миллион, чорвачилик йўналишида 13 нақар фуқарога 287 миллион, паррандачилик йўналишида 27 нақар фуқарога 1 млрд 605 миллион, қуёнчиликни йўлга қўйиш учун 4 нафар фуқарога 107 миллион сўм кредит маблағлари ажратилди.  Бундан ташқари боғдорчиликни ривожлантириш, полиз ва сабзавот экинлари етиштириш, қандолатчилик, тикувчилик, хизмат кўрсатиш, ҳунармандчилик, ишлаб чиқариш   каби барча соҳалар ҳам қамраб олинди. Бир сўз айтганда туманда тадбиркорлик қиламан деган кишига барча имкониятлар етарли.

        Айтиш жоизки ажратилган маблағлар номига бериб қўйилмаяпти. Мавжуд 62 маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, шу ҳудудга биркитилган инспекторлар, тижорат банклари ходимлари ҳамкорлигида тузилган ишчи гуруҳи томонидан  берилган кредитлар  қай тарзда ишлатилаётганлигини назорат қилиб борилмоқда.

      Гапнинг   сарасини айтганда бугун тадбиркор ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

                                                                Шерзод ИБРАГИМОВ,

  туман ҳокимининг  иқтисодиёт ва тадбиркорлик  масалалари бўйича ўринбосари.