КАРТОШКА КУШАНДАСИ ҲОСИЛНИНГ 50 ФОИЗИНИ НОБУД ҚИЛАДИ

Колорадо қўнғизи - қўнғизлар (Coleoptera) туркумининг барг кемирувчилар оиласига мансуб хавфли ички карантин ҳашаротдир. У Республикамизнинг Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидан ташқари барча вилоятларида тарқалган. Бу зараркунанда қартошка баргини кемириб, унга зарар етказади, айрим йиллари ҳатто ҳосилни 50 фофизгача нобул қилиши мумкин.

Ушбу зараркунанда биринчи бор АҚШнинг Колорадо штатида 1859 йилда аниқланган. Европага эса бу қўнғиз бир неча бор картошка маҳсулоти билан ўтган. ¤збекистонда эса колорадо қўнғизи 1974 йилда Тошкент вилоятида аниқланган.

Қўнғизлар озиқланган дала шароитида 20-60 сантиметр чуқурликда қишлаб қолади. Баҳорда ер сатҳи 14-15 даражагача қизиши билан қўнғизлар учиб чиқа бошлайди. Қўшимча озиқланганидан сўнг ҳашаротлар урчийди ва урғочи қўнғизлар итузум-гулдош ўсимликларнинг барг тагига тўп-тўп қилиб 12-80 тадан тухум қўяди. ¤ртача бир қўнғиз 400-700 та, кўпи билан 2400 тагача тухум қўйиши мумкин. Тухуми 5-17 кун ривожланганидан кейин личинка чиқади ва ўсимлик билан озиқланиб 16-34 кун ичида тўрт марта пўст ташлайди. Личинкалари ерга тушиб 5-15 сантиметр чуқурликда ғумбакка айланади. ўумбак ривожланиши 12-24 кун давом этади. Минтақамизда колорадо қўнғизи йили 3-4 авлод бериши мумкин. Сабаби Республикамизнинг ёзги иссиқ жазирама кунларида бу ҳашарот ёзги диапаузага кетади. Колорадо қўнғизининг совуққа чидамлилиги унчалик юқори эмас. Тажрибаларда 9-11 даража совуқда 9 соат давомида 50-100 фоиз қўнғиз қирилган.

Шунинг учун ҳам шимолий минтақаларда айрим йиллари қиш пайтида 85 фоизгача қўнғирлар қирилиб кетади.

Колорадо қўнғизининг ривожланиш хусусиятларидан бири муҳитга мослашишдир. Бу диапауза орқали амалга оширилади. Колорадо қўнғизида олти хил диапауза аниқланган.

Айни пайтда туманимиздаги кўпгинатоморқаларда картошка кўкартирилиб, албатта, қатор ораларига ишлов бериш ҳам бошлаб юборилди. Мана шундай бир пайтда деҳқонларимиздан жуда ҳушёрлик талаб этилади. Улар колорадо қўнғизига қарши кураш инструкциясини ўрганиб қўйсалар зарар қилмайди. Бунинг учун ўсимликка юқори даражада ишлов бериш, органо-минерал ўғитлар билан таъминлаш, унинг бардошлилигини ошириш, ҳосил йиғими олдидан пояни ўриб олиш, ҳосил йиғиб-териб олинганидан сўнг далада картошка қолдиқларини қолдирмаслик, ерни чуқур шудгор қилиш лозим. 

Колорадо қўнғизининг 50 дан ортиқ кушандалари мавжуд. Улар ичида айниқса, полифаг олтинкўзлар, хон қизи, жужелицалар, қандалалар, чумоли ва ўргимчаклар алоҳида ўрин тутади. Булар фаолияти туфайли зараркунанда 23-78 фоиз нобуд бўлиши мумкин.

Кичик майдонларга экилган итузумдош ўсимликларни бу зараркунандадан ҳимоя қилиш учун унинг тухумини пешма-пеш қўлда териб йўқ қилиш ҳам мумкин.