ИШТИХОНИМ-ФАХРИМ

Иштихон шаҳри Зарафшон водийсидаги қадимий шаҳар бўлиб, карвон йўли устида жойлашган. Илк феодал даврида мустақил ҳокимликнинг маркази бўлган, кейинчалик эса  Суғдиёна таркибига кирган. X асрга келиб Иштихон қалъа, шаҳристон ва работдан иборат катта шаҳар бўлган. Тарихий манбаларда ҳам савдо-сотиқ ривожланган, атрофи боғ-роғ қишлоқлар билан ўралган чиройли шаҳар дея таъриф этилганлигининг гувоҳи бўлиш мумкин.
   Унинг қадимий шаҳар эканлигини Афросиёбда ўтказилган яна бир қазишма ишлари натижасида топилган V-IV асрларга оид бино бўлаклари ҳам исботлайди. Бино бўлакларига “Иштихон” деган сўз ёзилган бўлиб, бу ўша даврда ҳам иштихонда инсонлар истиқомат қилганликларини англатади.
   Қадимий бўлган бу шаҳар таркибига 92  ўзбек уруғи номидаги қишлоқлар киради. Бу қишлоқларда кўплаб алломалар етишиб чиқган. XVII-аср 1644-йилда Иштихон туманининг Шайхлар қишлоғида туғилган Сўфи Оллоёр ана шундай алломалардан бири бўлган.  У киши ҳар бир асарини содда ва жонли халқ тилида ёзган бўлиб, бу эса асарларининг кенг тарқалишининг асосий сабаби бўлди. “Сабоб ал ожизийн” (Ожиз саботи) номли китоби XIX-аср охири ХХ-аср  бошларида Тошкент, Боку ва Қозонда қайта нашр қилинган.
   Бундан ташқари иштихонлик машҳур шоир Вало ўз ижодида одоб билан билимни тенг қўйган. Унинг фикрича кимнинг одоби бўлса у илмни ўрганишга интилади деган. У 1826-йилда туманимизнинг Соғинч қишлоғида туғилган.
   Туманимизнинг меҳнаткаш ҳамда фидокор инсонлари ҳамма замонларда ҳам инсонларни илмга, яхши яшашга чорлаганлар. Улар ҳақида қанча ўқисак камдек гўё...

   Фароғат РАХМОНОВА
   30-умумтаълим мактаби 
   география фани ўқитувчиси