Камбағалликни қисқартириш ҳамда муҳтож оилаларга моддий ёрдам бериш ишлари давом этмоқда.


Хусусан, тўртта сектор кесимида ташкил этилган ишчи гуруҳи  аъзолари ўз ҳудудларидаги камбағаллар рўйхатига киритилган фуқароларга 220 000 сўмдан пул тарқатишди. 2-сектор ҳудудидаги “Қўчқор-Қаршиев”, “Намуна” ҳамда “Тўпор”  МФйларда истиқомат қилаётган аҳоли билан бир қаторда туман бўйича жами 2214 нафар кам таъминланган фуқароларнинг ҳар бирига 220 000 сўмдан моддий кўмак берилди.

Нилуфар  ЯВҚОЧЕВА