ТИЛ ЎРГАНГАН ЕТАР МУРОДГА

Халқимиз тил билган кишиларни жуда ҳурмат қилади. Ва фарзандларини ҳам  шунга ундайдилар. Бугуннинг талаби ҳам шуни тақозо қилмоқда. Таълим муассасаларида  ҳатто МТМ, умумтаълим мактабларида рус тили ва адабиёти фанларига эътибор кучайди.ДТС талабларини ўзлаштириш, ўқувчиларда рус тили борасида билим,кўникма, малакаларини шакллантириш мақсадида ноябрь ойи рус тили фани ойлиги деб эълон қилинди.
Барча синфларда тест синовлари олинди. Шунингдек, ойлик бошланиш олдидан “Қандай бадиий асар ўқидингиз?”, “Энг яхши шеър ўқувчиси”,”Ўзбекистонда куз”,”Мен севган қаҳрамонлар” каби мавзуларда тадбирлар бўлиб ўтди. Рус тилида ўқувчилар жуда чиройли, барчага манзур бўладиган чиқишлари билан намуна бўлдилар. 

Фаол қатнашган синфлар эса Фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ҳа, тил билган ёшларга барча имконитлар яратилмоқда. Чет элларда  ўқиши, иш ўрганиши ва Ўзбекистонда ҳам бу тажрибаларни кенг тарғиб қилиши мумкин. Тил билган киши ҳамиша ўз олдига қўйган мақсадларига эришади.

 Муҳаббат Қодирова,
16-умумтаълим мактаби рус тили ва адабиёти ўқитувчиси,     
“Халқ таълими аълочиси”.