АЁЛ БИЛАН ОЛАМ МУНАВВАР

Бугун Матбуот уйида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова иштирокида вилоятда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш масалалари юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Шунингдек, тадбирда Самарқанд шаҳри мисолида оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш юзасидан маълумотлар берилмоқда.
Вилоят реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази 2019 йил 25 апрелда давлат рўйхатидан ўтган. Вилоят, шаҳар ва туман марказлари бугунги кунда жамоатчилик асосида фаолият кўрсатмоқда.
МарказЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ажратилган “Аёл билан олам мунаввар” лойиҳаси асосида 30 000000 (ўттиз миллион) сўм грант лойиҳаси асосида фаолият олиб бормоқда.
Вилоятда 17та реабилитация марказлари очилиб, тўлиқ фаолият кўрсатмоқда. 2019 йил 1 ноябрь ҳолатига вилоят телевиденияси иштирокида вилоятда ташкил қилинган 16 та марказларнингфаолияти тўлиқ ўрганилиб, шундан Самарқанд, Каттақўрғон, шаҳар, Пайариқ, Булунғур, Тайлоқ тумани реабилитация марказлари фаолияти талаб даражасида ташкил этилди. 
Қарор ижросини таъминлашда хато ва камчиликларга йул қўйган қолган туман ва шаҳар реабилитация марказлари фаолияти видео лавҳа тариқасида вилоят хокими Э.Турдимовнинг 2019йил 4 ноябрда ўтказилган видеоселектр шаклидаги аппарат йиғилишида муҳокама этилди. Қайд этилган камчиликлар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонларидан 6 ой давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, ўз жонига қасд ва суиқасд ҳолатларини олдини олиш тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги ЎРҚ-561-сонли “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда ЎРҚ-562-сонли“Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунларининг моҳиятини кенг тарғиб этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича видеоселектр йиғилишлари ўтказилиб, топшириқлар берилган. Шунингдек, барча туман, шаҳарларда ва маҳаллаларда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига вилоятда ташкил этилган марказларга вилоят бўйича 668 та фуқаролардан мурожаат тушган. Шундан 139тасига тиббий, 153 тасига психологик, 113 тасига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган. 66 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган, 46 нафар хотин-қизларга кредит олишларига амалий ёрдам кўрсатилган ва 100дан ортиқ фуқароларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилган. Вилоят бўйича 287 та оилалар яраштирилган. 
Самарқанд туманидан 5 ойдан буён вилоят марказида жойлаштирилган. Хотин-қизлар қўмитаси томонидан набираларига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олиб берилиб, мактабга жойлаштирилди. Онаси марказ яқинидаги магазинга ишга жойлаштирилди. Бошпанаси йўқлиги сабабли, унга вилоят ҳокимлиги томонидан ижтимоий уй-жой ажратилди. Мазкур уйга декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида кўчирилади.
Оилаларда ичкиликка ружу қўйган мунтазам равишда оиласига ва фарзандларига тазйиқ қилувчи шахслар рўйхати шакллантирилиб, нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида шаҳар ва туманларда жамоатчилик комиссиялари тузилиб, улар билан тушунтириш ишларини олиб бориш ташкил этилмоқда. 
Яна бир ачинарли ҳолат – оилавий ажримларнинг кўпайишидир. Бундай ҳолатларни юзага келтирувчи омилларни бартараф этишда биринчи навбатда оиладаги муҳитнинг ёмонлиги, қариндош уруғчилик никоҳларига йўл қўйиш ҳолатлари, эр-ёки хотиннинг хиёнати, қайнона келин ўртасидаги келишмовчиликлар, шаърий никоҳлар, миграция масаласи, интернетдан мақсадсиз фойдаланиш, оилада спиртли ичимликка ружу қўйган шахснинг мавжудлиги, оналарнинг қизларни турмушга тайёр эмаслиги кабилардир.
Ушбу тадбирда туман Хотин қизлар қўмитаси раиси Нилуфар Явқочева ва "Иштихон овози" газетаси мухаррири Гулчехра Усмоновалар ҳам иштирок этишди.