ТАРИХГА МУҲРЛАНГАН ЖАСОРАТ

Тошкентдан артислар келишибди” деган хабар жуда тез тарқалдиҚўшни қишлоқлардан ҳам одамлар оқими тугамасдиКимдир ўтиргантик турган ҳолда диққатларини саҳнага қаратишганБошловчи билан бирга бўйи калтароқтўлагина киши чиқдиБошловчи у кишини таништирди ва жасоратлари ҳақида сўзладиОдамларнинг кўз олдида худди жанг бўлаётгандек эди гуёБу “Лукаш ботир” спектакли намойиши қалбларга муҳрланди.

Орадан йиллар ўтдиЛуқмон Ўроқов билан кўп бора дийдорлашдикжасоратларини ёритдикқизлари билан дўстлашдикЎша спектакль ҳали-ҳали кўз олдимдаДилимиздафахражиб туйғулар кечган ҳолда томоша қилганмизЭл-юрт тинчлиги учун жонини фидо қилишга ҳам тайёр бундай инсонлар номи эҳтиромга лойиқдир.

Келингшу ўринда Луқмон Ўроқовнинг ҳаёти ҳақида батафсил маълумот бериб ўтайлик.

    “Лукаш ботир” спектакльи билан машҳур бўлганяъни Луқмон Ўроқов 1916 йилда Иштихон туманидаги Чақар қишлоғида туғилибвояга етганМудҳиш  иккинчи жаҳон уруши бошлангач, 25 ёшида ҳамюртлари қатори фронтга сафарбар қилинади. 1941 йилда у хизмат қилаётган бўлинма жангчилари душманнинг дастлабки кучли ҳужумига дуч келишадиҚақшатқич жанглардан сўнг Луқмон Ўроқов бир қанча қуролдошлари билан асир олинадиАммо Германияга олиб кетилаётган эшелонлар Белоруссия ҳудудида ўтаётганда улар ўзлари миниб кетаётган вагонни тешиб, тушиб қолишади. Бир неча кун ўрмонда юрган аскарлар ниҳоят Брест шаҳри яқинидаги Антополский туманида ташкил этилган партизанлар отрядига бориб қўшилишади. Отряд комиссари Лукаш Тимошенко соддадил, аммо мард йигит Луқмонни ёқтириб қолади.  У жанг майдонида ярадор ўртоқларини ташлаб кетмас эди. Жасур жангчи зудлик билан қарор қабул қила оларди. Бир неча бор ўз отрядининг душман чангалидан эсон-омон чиқиб кетишига ҳисса қўшади. Отряд комиссари Лукаш Тимошенко ҳалок бўлгач, партизанлар унинг хотирасига Луқмонни “ Лукаш ботир”, деб атай бошлашади. Чунки унда ҳам худди шундай мард, ҳеч нарсадан қўрқмаслик фазилатлари мужассам эди.

   Ўша йиллар театр саҳналаримизда “Лукаш ботир” номли спектакль жуда машҳур бўлиб кетди.  Драматурглар Н.Сафаров ва Я.Худойқуловлар томонидан ишланган асарнинг қаҳрамони айнан Луқмон Ўролов бўлган, “Лукаш ботир” ролини Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов ижро этган э

  -1974 йилларда отамни йўқлаб Белоруссиядан қуролдош дўстлари А.Храмова ва Ф.Роммалар келиб, ўзларининг уруш хотираларидан, отам кўрсатган қаҳрамонликлар ҳақида ҳикоя қилганлари ҳеч эсимдан чиқмайди, - дейди Лукаш ботирнинг қизи Манзура опа. – Уларнинг қаттиқ ҳаяжонланганлиги, асарда қуролдошларнинг ҳаёти тасвирланганини эшитиб хурсанд бўлгани ҳам худди кечагидек кўз олдимда.

 Луқмон Ўроқов урушдан кўкси орден ва медаллдарга тўлиб қайтди. Қатор йиллар Иштихон туманидаги  “Янги ҳаёт” хўжалигида ҳисобчи бўлиб меҳнат қилди. Кейинчалик зотли қорамол етиштириш фирмасида хўжалик мудири бўлиб фаолият кўрсатди. Умр йўлдоши Момохол она билан олти қиз ва тўрт ўғилни тарбиялаб, барчасини ўқимишли қилиб вояга етказди. 

    Иштихон фарзанди, Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фахрийси Луқмон Ўроқов, яъни “Лукаш ботир”нинг жасоратлари ҳали-ҳали тиллардан тилларга ўтиб келаётир. Шаҳар марказидаги музейда  батафсил маълумотлар сақланмоқда. 9-май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида музейнинг Мустақиллик залида ташкил этилган кўргазмада ҳар бири узоқ тарихни, жасоратни ёдга солувчи орден ва медаллари, қуролдошлари билан биргаликда тушган суратлари, жангчи ҳақида мақола ва ҳикоялар чоп этилган газеталар тахламлари ўрин олган. Ташриф буюрган тумандошлар, ўқувчилар  ўзгача эътибор билан томоша қиладилар. Жасорати тарихга муҳрланган тумандошлар қатори Луқмон Ўроқовнинг ҳам ҳаёти ва меҳнат фаолияти ҳақида маълумотларга эга бўлишмоқда. 

Ҳа, жасорат, эл учун қилинган эзгу ишлар асло унутилмайди. Орадан йиллар ўтса-да мангуликка муҳрланган лаҳзалар худди кечагина бўлгандек янги қирралари билан қалбларни тўлқинлантираверади.