ЙЎЛ ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАНГАН!

Яқинда Иштихон овози телеграм ботига қилинган мурожаат ўрганилди. Мурожаатда(қисқача): Чимқўрғон қишлоғида яшовчи фуқаро туман захирасида бўлган бўш ер майдони билан бирга ҳозир фойдаланишда бўлган  йўлни охири ва бошини беркитиб олиб аҳоли ўтиб қайтишига йўл бермаяпти.

Ҳолат   Ер тузиш ва кучмас мулк кадастри ДКнинг Иштихон тумани филиали ҳодимлари томонидан ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам аҳоли фойдаланаётган йўл ўзбошимчалик билан эгалланганлиги аниқланди. Тегишли чора кўриш натижасида йўлни аҳоли фойдаланиши учун очиб берилди.  Ноқонуний ҳатти ҳаракатлари ва ўзбошимчалик билан эгалик қилган фуқаро қонун олдида жавоб беради – дейди корхона раҳбари Ҳусниддин Астонов.

Мақсадимиз муоммоларни ҳал қилишда аҳолига қолаверса, мутассадиларга ёрдам беришдир. Бир инсоннинг мушкулини осон қилиш, унга ёрдам бериш қандайлигини фақат пок қалб эгасигина ҳис қила олади. 

“Иштихон овози”   газетаси таҳририяти