ТУМАНДАГИ КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


   Туманда 2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотларнинг умумий сони 4804 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 2770 тани ташкил этмоқда. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 624 та корхона ва ташкилотлар ташкил этилди. 

    Фаолият кўрсатаётган 2770 та корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми яъни, 1268 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига, 396 таси савдо соҳасига, 332 таси саноат соҳасига, 132 таси қурилиш соҳасига, 117 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасига, 32 таси ахборот ва алоқа соҳасига 31 таси ташиш ва сақлаш соҳасига, 31 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига, ҳамда 431 таси бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.

   Шу жумладан, рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектлар умумий сони 1353 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлар сони 1284 тани ташкил этмоқда. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 374 та кичик тадбиркорлик  субъектлар  ташкил этилди. 

   Фаолият кўрсатаётган 1284 та кичик тадбиркорлик   субъектларнинг асосий қисми яъни, 394 таси савдо соҳасига, 331 таси саноат соҳасига, 132 таси қурилиш соҳасига, 115 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасига, 92 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига, 32 таси ахборот ва алоқа соҳасига 31 таси ташиш ва сақлаш соҳасига, 27 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига, ҳамда 130 таси бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.

Иштихон туман статистика бўлими.