ХОНАДОН ТОЗАЛИГИ КИМГА КЕРАК?

1-гуруҳ ногирони Арзиқулов Рустам  ака хонадони
  Тумандаги “Қўчқор Қаршиев” МФЙ  8 та кўчадан иборат бўлиб, унда 2725 нафар аҳоли истиқомат қилади. МФЙда мавжуд 551 нафар  оиланинг 30 таси камбағаллар рўйхатида туради. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ўринбосари Н.Явқочева ушбу маҳаллалардаги камбағаллар рўйхатида турувчи хонадонларга ташриф буюриб, уларнинг айни дамдаги шароитлари билан танишди.  
Бу хонадонда 3 та оила 12 киши истиқомат қилади. Бу хонадонга туман ҳокимлиги томонидан кам таъминланган оилаларга мўлжалланган уйлардан ажратилган, аммо хонадон соҳиблари уйни олишдан бош тортишган. Сабаби эса оддий уйнинг кейинги тўловларини тўлай олмасликларидан қўрқишган. Хонадондаги 3 нафар хотин-қизлар МФЙ ташаббуси билан “MADINA RED STAR”мчж тикув сехига ишга жойлаштирилган бўлиб, айни дамда улар 751 000 сўмдан маош олишмоқда.
Нафақадаги Ғаниева Дурдона опа хонадони
Бу оилада 7 киши истиқомат қилади, айни дамда хонадонда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
-         Хонадонларнинг аксарияти ўзи билиб уй-жойи атрофи, тандирхона ва ошхоналарини тозаламоқда. Аммо баъзиларига республикадан уйингизни тозалигини текшириш учун ишчи гуруҳи келябди деганимиздагина тозалашмоқда. Ҳар икки ҳолат ҳам МФЙ аҳолисининг аввало ўзига ва оила аъзоларига фойдалидир. Ахир тоза-озода уйда файз-барака бўлади, -дейди МФЙ мутахассиси Гуллола Нормуродова.
Маҳалла ҳудудида ҳам ҳашар ишлари авжида.
МФЙ биноси анча эски бўлишига қарамасдан мавжуд гулзор ҳамда экинлар кишининг кўзини яшнатади.
Шу ўринда ўйлаб қоласан. Ҳар ким хонадонини аввало ўзи учун тоза-озода сақлаши керак. Бунинг учун кимдир келиб тозаланг дея бонг уриши шарт эмас назаримизда. 

Матлуба РАББИМОВА