Иштихон тумани мутасаддиларига саволингиз борми?

2019 йил 28 апрель куни соат 20:00 да Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган “Очиқ мулоқот” кўрсатувида Иштихон тумани сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги корхона ва ташкилотлар бошлиқлари иштирокида мулоқот ўтказилади.

Сиз ўзингизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазаларни кўрсатувгача ва кўрсатув давомида (66) 233-96-01, 233-96-07, 233-96-08, 233-96-09 рақамли телефонларга қўнғироқ қилиш орқали билдиришингиз мумкин.

Билдирилган барча мурожаатлар вилоят ҳокимлиги ва вилоят телерадиокомпанияси томонидан назоратга олинади, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.