ГАВҲАР АЛИМОВА ИШТИХОНДА ТЕРИМЧИЛАР ҲУЗУРИДА

Иштихон тумани “Равот қўрғони” ММТП ҳудудидаги “Хумоюншоҳ” фермер хўжалиги чевар теримчиларини рағбатлантирди.

Фермер хўжалигида терим қизғин бормоқда. Мавжуд 34 гектар майдондаги ғўзалар чамандек очилган.Сўғот маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси Хайринисо Қиличеванинг таъкидлашича уйда бекор ўтирган оила бекалари, ёшлар теримда иштирок этмоқда. Ҳар куни қабул манзилгоҳларига 7- 7,5 тонна пахта еткизиб берилаётир.

  Кунлик теримда илғорлик қилаётган ўн нафардан ортиқ теримчиларга қимматбаҳо совғалар, китоблар тақдим этилди.

         Айниқса Гулпора Турдиева, Ҳусния Нурматова, Лола Шарипова, Сабоҳат Қиличева, Ободой Шарипова, Қундуз Алимова, Элмира Эсиргапова, Ирода Рустамова,Озода Рустамова, Зиёда Раббимовалар эътибор а ғамхўрликдан руҳланган ҳолда янада ғайрат билан теримга киришдилар.