ИШТИХОНГА УЧТА ЯНГИ “JOHN DEERE” ТЕРИМ КОМБАЙНИ КЕЛТИРИЛДИ

Пахтани етиштиришдан тортиб, ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган босқичларни ўз ичига қамраб олган кластер лойиҳаси туманимиздаги “Мароқанд сифат текстил” қошидаги “Иштихон олтин ерлари” фермер хўжалиги мисолида ҳаётга татбиқ этилмоқда.


Фермер хўжалигининг мавжуд 2282 гетар ер майдони тўлиқ томчилатиб суІориш технологиясига ўтказилган, - дейди “Иштихон олтин ерлари” фермер хўжалиги раиси Жамшид Нормуродов, - Жорий йилда АҚШнинг қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаришда жаҳонда юқори нуфузига эга бўлган – “John Deere” компаниясидан 3 та пахта териш комбайнини терим мавсумида синовдан ўтказилмоқда. “John Deere - 9970” пахта териш комбайнларининг ҳар бири кунига ўртача 30-35 тоннагача пахта теришга қодир. Бу ҳар бир машина 400-450 теримчининг ишини бажаряпти деганидир. Комбайн биринчи ва иккинчи теримларни теришга мўлжалланган. Механизаторлар Шернаев Олим, Шернаев Вакил, Отабоев Шухратлар янги терим машинасида пахта ҳосилини теришмоқда.


Яна бир эътиборли жиҳати мазкур терим машинаси бир гектар майдондаги пахтани териш учун бор-йўғи 18-20 литр ёқилғи сарфлайди.

Айни вақтда бу “Land tech” комбайнларга хизмат кўрсатиш компанияси ходимлари Қобил Алимов, Исмоил Сагдиевлар янги терим машиналарига техник хизмат кўрсатишмоқда.

Илҳом Бобоев,

Суратлар муаллифи Дилмурод Қиронов.